Yangiliklar

GM Uzbekistanдан "Очиқ осмон остидаги савдо"
2018-09-01 23:51:02 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан 5 сентябргача дилерлик автосалонлари ишламаслигини маълум қилган эдик.

Бироқ GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилиш истагида бўлган мижозларимизга максимал даражадаги қулайлик яратиш мақсадида "45 дақиқа ичида автомобил" дастурига мувофиқ автомобилларни сотиш учун автомобил бозорлари ҳудудида «Очиқ осмон остидаги савдо майдончаларини» ташкил этмоқда.

Илк савдо майдончаси Тошкент шаҳрида Сергели автомобил бозори ҳудудида ушбу дам олиш кунлари ташкил этилади. Савдога 1475 дона "Спарк" ва "Кобальт", «Ласетти» автомобиллари қўйилади. GM Uzbekistan вакиллари керакли тавсияларни бериб маҳсулот ҳақида батафсил маълумот тақдим этишади.

Шунингдек, русумидан қатъий назар ҳар қандай автомобил харид қилган мижозларга велосипед совға қилинишини эслатиб ўтмоқчимиз. Яқин вақт ичида "Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари" мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши кўзда тутилган.