Yangiliklar

Муддатли тўловга харид қилинган автомобиллар учун тўловни ўз вақтида амалга оширинг!
2019-11-21 15:03:00 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ҳурматли харидорлар!

UzAuto Motors компанияси муддатли тўловга харид қилинган автомобиль учун ҳар ойлик тўловни ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан амалга ошириш лозимлигини эслатиб ўтади.

Тўловни Payme, Click, Aloqa Mobile тўлов тизимлари ҳамда банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

Тўлов тизимларидан фойдаланаётганда сиздан тўлов оператори тарифларига мувофиқ коммиссия олиб қолинади. “Мунис” тўлов тизими асосида хизмат кўрсатувчи тижорат банклар орқали тўлов амалга оширилганда мижоздан комиссия ҳақи олинмайди.

Шунингдек автомобиль учун тўлов амалга ошираётганда тижорат банки ходими томонидан UzAuto Motors ҳисоб рақамига пул маблағларини юборишда барча керакли маълумотлар тўғри тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилинг, акс ҳолда пул маблағларингиз UzAuto Motors ҳисоб рақамига ўтмайди. Агар тўлов квитанцияси ва топшириқномаси шаклини ўзингиз тўлдириш имконингиз бўлса уни ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
 
Бизни тушунишингизга умид қиламиз!