Axborot xabari

Расмий хабарнома
2018-04-21 18:57:57 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

«Chevrolet Orlando» русумли автомобиль сотиб олиш бўйича келаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, ушбу русумдаги автомобилларни GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилиши жорий йил 16 апрелидан тўхтатилганини маълум қиламиз.

Аввалроқ хабар берганимиздек, «Chevrolet Orlando» автомобилларини ҳарид қилиш тўғрисидаги аризаларни рўйҳатдан ўтказиш 2017 йил ноябрь ойидан тўхтатилган эди.

GM Uzbekistan АЖ "Chevrolet Orlando" русумидаги автомобилларга тузилган шартномалар бўйича истеъмолчилар олдида ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда шартнома шартларида белгиланган муддатларда автомобилни тўлиқ етказиб берилишини таъминлашини яна бир бор таъкидлайди.