Yangiliklar

«GM O`zbekiston» ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА "COBALT" LS M/T АВТОМОБИЛИ УЧУН 4 000 000 СЎМ ЧЕГИРМАЛИ АКЦИЯСИ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ
2018-12-23 08:12:11 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

«GM O`zbekiston» АЖ барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги 2019 йил билан муборакбод этади, ҳамда 20 декабрдан бошланган «Cobalt» LS M/T (1-позиция) автомобилини харид қилиш истагида бўлганлар учун махсус Янги йил акциясини 30 декабргача узайтирилганлигини маълум қиламиз.  Мазкур “Янги йил акцияси” республикамизнинг барча автосалонларида ўтказилмоқда.

Шунингдек, мижозларга максимал қулайлик яратиш мақсадида, дилерлик корхоналари дам олиш кунлари ҳам ишлашини маълум қиламиз.

Акция давомида ушбу автомобиль учун 100% тўлов амалга оширган ҳар бир харидор 4 000 000 сўм чегирмага эга бўлади. Республикамиздаги дилерлик корхоналари ҳамда шартномалар тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан «GM O`zbekiston» расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Ёқимли харид ва байрамона кайфият тилаймиз!