Yangiliklar

UZAUTO MOTORS КОРПОРАТИВ САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ РИВОЖЛАНТИРАДИ
2019-08-09 15:47:05 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Бугунги кунда UzAuto Motors компанияси давлат идоралари, компаниялар, корхоналар, турли тармоқ ва саноат корхоналари ва ҳар қандай ҳажм ва шаклдаги ташкилотлар билан иш олиб боради, шунингдек автомобилларни сотиш ва корпоратив мижозларнинг автопаркини сақлаш учун турли хизматлар тақдим этади.

Компания ҳар бир корпоратив мижозга индивидуал ёндошишни таклиф этади ва қуйидагиларни таъминлайди:

- корпоратив савдони қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида корхоналар учун автомобиллар сотиб олиш учун махсус дастурлар ва шартлар.

- Тўғри моделни ва унинг конфигурациясини танлашда ёрдам берадиган шахсий сервис менежерининг хизматлари (хизмат паркига қандай талаблар қўйилишига қараб).

- профессионал техник хизмат кўрсатиш.

- жозибадор нархларда юқори сифатли эҳтиёт қисмларни ўз вақтида етказиб бериш.

Дилерлик корхоналари ходимлари сизларга автомобиллар, харид шартлари, сервис хизмат кўрсатиш бўйича тўлиқ маълумотларни етказади ҳамда сизга маъқул келадиган автомобилни танлашингизга ёрдам беради.

Бизнинг корпоратив мижозлар харид қилаётган автомобиллар сонига қараб (камида 5 дона) махсус шартлар асосида танлаб олиши мумкин. Сиз учун Chevrolet моделлар қаторидаги автомобилларни сотиб олиш имкони бўлади. Агар сиз истаган автомобиль салонда мавжуд бўлмаса камида 2 ҳафта ичида сизга етказилади.

Расмий техник хизмат кўрсатиш станциялари сизнинг автомобиль паркингизга хизмат кўрсатиш бўйича барча вазифаларни ўз зиммасига олади. Корпоратив хизмат кўрсатишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

•Сизнинг автопаркингизга махсус шартларда даврий техник кўрик ўтказилади ва ҳар қандай мураккабликдаги тезкор таъмир амалга оширилади;

• Сиз истаган тўлов усулида автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш;

• Ҳар қандай қўшимча ускуна ўрнатиш;

• Олдиндан буюртма бермасдан тез фурсатларда таъмир амалга ошириш;

• Бухгалтерия учун якуний ҳужжатлар тўплами; • Бажарилган иш ва эҳтиёт қисмларга кафолат;

• Етказиб бериладиган эҳтиёт қисмларни тезкор етказиб бериш ва арзон нархлар;

• Талаб ва истакларга биноан ҳар бир мижозга алоҳида ёндошув.

Батафсил маълумотлар олиш учун Сизни компаниянинг корпоратив савдо бўйича масъул бўлган ходимлар билан боғлаб берадиган ўз ҳудудингиздаги расмий дилерлик корхоналаридаги савдо менеджерларига, шунингдек компаниянинг 78 141 7777 рақамига Call-марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга тайёрмиз!