Yangiliklar

UzAuto Motors компаниясидан автомобиллар – лизингга
2019-08-03 14:21:04 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси барча юртдошларимизни кириб келаётган Ўзбекистон Мустақиллиги куни ва Қурбон ҳайити байрамлари билан табриклайди ва махсус акцияни эълон қилади!

2019 йил 5 августдан 1 сентябрга қадар UzAuto Motors, "Ўзавтосаноат-Лизинг" билан ҳамкорликда, 1 позицияли ва ГБЖли Chevrolet Lacetti, Malibu ва Tracker автомобилларини лизингга таклиф этади.

Акция шартларига кўра, харидорлар ушбу моделларни 13 ойга йиллик 2 фоизга лизингга олишлари мумкин.

Бошланғич тўлов Malibu ва Tracker автомобиллари учун 50 фоиз, 1- позицияли ва ГБЖли Chevrolet Lacetti учун 70 фоизни ташкил қилади.

Қайд этиш ўринлики, бу акция фақат юридик шахслар учун мўлжалланган.

Шошилинг автомобиллар сони чегараланган!

Қўшимча маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин:

"Ўзавтосаноат-Лизинг" компанияси: 781133151, 977018317, 977018348.

UzAuto Motors call-маркази: 781417777

Компания автомобиллар харид қилишда харидорларга қулайлик тақдим этиш борасидаги ишларни давом эттиради.

Харидингиз бароридан келсин!