Yangiliklar

UzAuto Motors расмий дилеридан фойдаланилган автомобиллар — текширилган ва ишончли!
2019-11-14 15:16:54 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси Trade-in дастури бўйича махсус текширувлардан ўтган фойдаланилган автомобилларни харид қилишни таклиф қилади.

Trade-in дастури доирасида дилерга топширилган ҳар бир фойдаланилган автомобиль махсус технология асосида мутахассислар томонидан сотувдан олдинги тайёргарликдан ўтади — бу 172 та параметр бўйича “Фойдаланилган автомобилни сертификатлаштириш”, яъни тўлиқ диагностика дегани.  

Ушбу дастур асосида юқори малакали мутахассислар томонидан автотранспорт воситаларида аниқланган барча нуқсонлар асл эҳтиёт қисмлардан фойдаланган ҳолда бартараф этилади. Камчиликларни тузатиш учун ишлатиладиган барча эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланади. Ишлатилган автоуловни ваколатли дилерлардан харид қилиб, харидор сотиб олган транспорт воситасининг сифати ва ишончлилигига ишонч ҳосил қилиши мумкин.

Бугунги кунда Trade-In.uz сайтида махсус текширув ва тайёргарликдан ўтган фойдаланилган автомобилларнинг кенг тури мавжуд. Сиз молиявий имкониятингизни ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжларингизга мос келадиган автомашинани қуйидаги ҳаволада танлашингиз мумкин: https://trade-in.uz/cars. Сайтда харид масаласида боғланишингиз мумкин бўлган дилернинг алоқа маълумотлари мавжуд.

Бўлғуси автомобилингизнинг текширилганлиги ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан “тозалиги”га ишонч ҳосил қилинг.

Харид қилинг, бизда ҳаммаси текширилган!