Yangiliklar

GM Uzbekistan Ёшлар куни муносабати билан Tracker Premier AT автомобилига 21 фоизли чегирма эълон қилади
2019-07-01 17:47:39 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan компанияси 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Tracker Premier AT автомобилига катта чегирма эълон қилди.

Мазкур чегирма компанияда олиб борилаётган стратегия ҳамда ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижаси бўлиб,  автомобиль хариди жараёнида харидорларга қулайлик яратиш ва унинг ҳамёнбоплигини таъминлашни кўзда тутади.

Унга кўра, харидорлар эндиликда Tracker Premier AT автомобилини 21 фоизли чегирма билан 215 680 575 сўм ўрнига 170 миллион сўмга харид қилиши мумкин.

Акция 2 июлдан бошлаб 10 кун давомида амал қилади.

Шошилинг автомобиллар сони чегараланган!

Компания харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратиш ҳамда тақдим этилаётган маҳсулотлар ҳамда хизматлар сифатини ошириш борасидаги фаолиятини давом эттиради.