Yangiliklar

GM Uzbekistan автомобилнинг оригинал эҳтиёт қисмларини очиқ савдога чиқарди
2019-06-13 10:33:10 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan мижозларга автомобилдан фойдаланиш жараёнида янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида яна бир янгиликка қўл урди. Эндиликда завод сифатидаги оригинал ҳамда ҳамёнбоп эҳтиёт қисмларни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ташкил этилган GM Uzbekistan’нинг “UzAuto GM Genuine” номли махсус дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

Мазкур дўконларда Chevrolet автомобилларига ўрнатиладиган GM Genuine эҳтиёт қисмлари сотуви йўлга қўйилган.

Дўконларда сотиладиган ҳар бир эҳтиёт қисм General Motors Engineering томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган бўлиб, юқори сифатли ҳамда ҳамёнбоп саналади.

Ушбу дўконларда автомобилнинг мавжуд эҳтиёт қисмлари ҳамда буюртма асосидаги эҳтиёт қисмлари савдоси амалга оширилади.

Кафолатли сифат, узоқ муддатли хизмат кўрсатиш, шунингдек ҳамёнбоп нархлар ҳар бир харидор учун айни муддао бўлади.

Унутманг, автомобилга бўлган ишонч, фақатгина сифатли эҳтиёт қисмлар орқали шаклланади.

“UzAuto GM Genuine” дўконларининг тўлиқ рўйхати ва манзили:

1. “SERGELI-AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ
Манзил: Тошкент ш. Фарҳод авто эҳтиёт қисмлар бозори 23A-дўкон
Сергели эҳтиёт қисмлар бозори 120-дўкон.
Тел.: +998 98 809 4744

2. “NURAFSHON AVTOCENTR” МЧЖ 
Манзил: Тошкент ш. Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 4 уй. 
Мўлжал: Фарҳод бозори

Сергели эҳтиёт қисмлар бозори 200-дўкон.
Тел.: +998 99 807 3020
+998 99 808 3020

3. “Қўқон Автотеххизмат” 
Манзил: Янги Чорсу (Акбар Исломов) кўчаси, 207-уй. 
Тел.: +998 90 508 4563

4. “АS Fergana Avtoservis”
Манзил: Фарғона шаҳар Бобур кўчаси 127, мўлжал: “Мастона” бозори 104-дўкон.
Тел.: +998 99 990 5275

5. “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ 
Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳар “Боғишамол” автомобиль эҳтиёт қисмлар бозори 47 дўкон.
Тел.: +998 97 707 5588
+998 91 493 1919

6. “Samarqand Avtotexxizmat” МЧЖ
Манзил: Самарканд шахар, Ўзбек тракт 12-кўчаси. Чўпон ота маскани. Автомобиллар эҳтиет қисмлари бозори (Улуғбек бозори), D блок, 1-дукон.
Тел.: +998 91 552 4445

7. “АS Namangan Servis” ШК
Манзил: Манзил: Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Тўрақўрғон кўча-21 уй. Мўлжал: Гирвон бозори 42-дўкон.
Тел.: +998 93 667 7757

8. “AS-Джизак SERVIS” ШК
Манзил: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар Шароф Рашидов шоҳ кўчаси 1-уй, Турон маҳалласи Қўшчинор МЧЖга қарашли автомобиль эҳтиет қисмлари бозори 11-Б дўкони. 
Тел.: +998 94 349 4000

9. “АS Қашқадарё-сервис” ШК
Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, “Осиё” бозори, 91-дўкон.
Тел.: +998 97 222 2828

10. “АS Қашқадарё-сервис” ШК 
Манзил: Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 172-уй.
Тел.: +998 99 424 0001

11. “Хоразм Автотеххизмат” МЧЖ 
Манзил: Хоразм вилояти, Урганч тумани юқори -Дўрмон қишлоғи, Янги Хоразм автотранспорт савдо бозори, Авто эҳтиёт қисмлар савдо мажмуаси, 23-дўкон.
Тел.: +998 91 436 7575
+998 97 517 7764

12. “Qoraqalpoq Avtotexxizmat” МЧЖ 
Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Хўжайли гузари, 51 уй 4-дўкон.
Тел.: +998 99 954 0405

13. “Ғиждувон АТХ” “Buxoroavtotexxizmat” МЧЖ
Манзил: Бухоро вилоят, Ғиждувон шаҳар Ю.Ҳамадоний 305/1.
Тел.: +998 91 647 7754

14. “Buxoroavtotexxizmat” МЧЖ
Манзил: Бухоро шаҳар, “Ситора” автобозори, Халқлар дўстлиги кўчаси, 55 уй.
Тел.: +998 90 718 7777

15. “Навои Авто Моторс” МЧЖ
Манзил: Навоий вилояти, Кармана тумани, “Янги ариқ” ҚФЙ.  “Талқоқ” МФЙ, Бухоро-Тошкент трассаси, мўлжал: Кармана тумани “Военкомат”
Тел.: +998 97 924 4040

GM Genuine — Сизнинг ҳотиржамлигингиз кафолати!