Yangiliklar

GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЬ ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН 25 МИНГДАН ОРТИҚ ШАРТНОМАЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТМОҚДА
2018-10-18 00:02:07 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan АЖ харид жараёнлари шаффофлигини таъминлаш ҳамда харидорларга қулайлик яратиш мақсадида дилерлик корхоналар кесимида автомобиль харид қилиш учун тақдим этилаётган шартномалар рўйхатини эълон қилишда давом этади.

Жорий йилнинг 17 октябрь ҳолатига дилерлар кесимида автомобиль харид қилиш учун 25 171 дона шартномалар мавжуд, шундан 9492 дона Spark, 2475 дона Nexia, 3671 дона Cobalt, 6884 Lacetti ҳамда 2649 дона Malibu.

Шартномалар мавжуд дилерлар рўйхати билан http://gmuzbekistan.uz/cars_for_contracting ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ушбу тақсимот асосида автомобиль харид қилишни истаган харидорлар шартнома тузиш учун тўғридан-тўғри дилерлик корхоналарига мурожаат қилишлари мумкин. Рўйхат кунлик тарзда янгиланади ҳамда дилерларда имзоланган шартномаларга қараб ўзгариб боради.