Axborot xabari

“Очиқ осмон остидаги савдолар”да 2 кун ичида республика бўйлаб 100 дона автомобиль сотилди
2018-09-17 20:39:21 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

Ҳурматли харидорлар, 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган “Очиқ осмон остидаги савдолар”да республика бўйлаб 100 дона автомобиль сотилганлигини маълум қиламиз. Шулардан 38 дона "Cobalt", 30 дона "Lacetti", 28 дона "Spark" ва 3 дона "Nexia" автомобилларидир.

Савдо бўйича фаоллик Тошкент, Бухоро, Наманган, Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларида қайд этилди.

Бундан ташқари, Тошкентдаги автосалонлардан бирида бир дона "Malibu" автомобили ҳам сотилди. Эслатиб ўтамиз, “Очиқ осмон остидаги савдолар”га қўйилган барча автомобиллар “45 дақиқада автомобиль!” акцияси бўйича сотувга қўйилди.

Шунингдек республика бўйлаб “45 дақиқада автомобиль!” акцияси бўйича харид қилиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: http://gmuzbekistan.uz/avto_za_45_minut. Маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб борилади.

Ёқимли харидлар тилаймиз!