Yangiliklar

2018 йилнинг 1 дан 25 сентябрига қадар GM Uzbekistan автомобилларига тузилган 10181 та ариза бекор қилинди
2018-09-28 02:39:34 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

2018 йилнинг 1 дан 25 сентябрига қадар GM Uzbekistan автомобилларига тузилган 10181 та ариза  бекор қилинди.


Ҳурматли харидорлар, «Ўзавтосаноат» АЖ жорий йилнинг 1 дан 25 сентябрига қадар «GM Uzbekistan» автомобиллари учун қолдирилган 10181 ариза бекор бўлганини маълум қилади. Шулардан, «Captiva» автомобили учун - 314 дона, «Cobalt» - 765 дона, «Damas» - 2514 дона, «Lacetti» - 409 дона, «Malibu» - 2309 дона ҳамда «Matiz» - 2717 дона ариза.  


Эслатиб ўтамиз, август ойиининг сўнгги ҳафтасида «GM Uzbekistan» савдо тизимида 6393 дона сохта аризалар қолдирилгани аниқланди ва улар тизимдан ўчирилди.


Биз кўрсатаётган хизматларимизни такомиллаштиришда давом этамиз.


Сабрингиз ва ҳамкорлигингиз учун миннатдормиз!