Yangiliklar
2019 йилнинг 26 декабрь куни UzAuto Motors компанияси автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича рекорд натижа қайд этди.
2019 йилда компания томонидан 250 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш режаси қўйилган бўлишига қарамай, харидорларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 271 098 дона автомобиль ишлаб чиқарилди. 2018 йилда ушбу кўрсаткич 220 минг донани ташкил қилганди.
Ушбу натижага компанияда амалга оширилган технологик ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг модернизация қилиниши натижасида эришилди.
UzAuto Motors 2020 йилда харидорларга ягона платформадаги ONIX ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборди. 2020 йил давомида ушбу автомобилни янги платформада ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш мақсадида корхонада созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан корхонада ишлаб чиқариш жараёни 6 январгача вақтинча тўхтатилади.
Шу муносабат билан келаётган 2020 йилда янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда. Бироқ бу компания томонидан харидорларга автомобилни ўз муддатида етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди.
Сизга ҳозирлаётган янгиликларимиз кўп, Янги йилда биз билан қолинг!