Yangiliklar

UzAuto Motors Хоразм вилояти филиалида 200 мингинчи автомобилни ишлаб чиқарди
2019-12-19 14:43:41 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Питнак шаҳрида Damas русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси тасдиқланди.
 
Ушбу лойиҳага асосан қурувчилар ва соҳа мутахассисларининг тинимсиз ва машаққатли меҳнатлари эвазига жуда қисқа вақт ичида, яъни 2014 йил 6 январь куни Питнак заводида илк Damas автомобили ишлаб чиқарилган эди.
 
5 йил вақт ўтиб UzAuto Motors АЖ Хоразм вилояти филиалида 200 000 дона автомобил ишлаб чиқарилишига эришилди.