Yangiliklar

АКЦИЯ ЯКУНЛАНДИ, БАҲОР ДАВОМ ЭТМОҚДА!
2020-03-07 23:15:19 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Бугун шанба. “Халқаро хотин-қизлар байрами”га ҳам бир кун қолди. Айнан янгиланиш фасли баҳор кириб келиши биланоқ, гўзал ва бетакрор аёлларимизга бўлган эътибор тобора ошиб боради. Оила аъзолари, яқинлари, дўст ва дугоналари томонидан илиқ сўзлар-у, самимий тилаклар орқали табрикларни қабул қилиш ўзгача кайфият бахш этади. Байрам арафасида аёлларимиз кўп нарсага улгиришлари керак. Балки бугун улар ўз вақтларини кўпроқ гўзаллик-салонида-ю, бозор-ўчарларда ўтказишади деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ Trade-In марказида ўтказилаётган байрамона акциямизнинг сўнгги кунида ҳам бир қанча латофатли опа-сингилларимиз бу ерга ташриф буюришди.

Мисол учун бугунги кунимизнинг илк мижози “Асака” банкида фаолият олиб борувчи Дилдора Йўлдошева ўзининг шахсий “Cobalt” автомобилини компьютер диагностикасидан ўтказди, шунингдек, ғилдиракларни мослаштириш (развал) ҳизматидан ҳам фойдаланди.

1

Акция доирасида Trade-In марказига Ғазалкентдан Нигора Абдуллаева исмли косметолог мижозимиз “Spark” автомобилида ташриф буюрди. Автомобиль бошқаришда 15 йиллик тажрибага эга бўлган мазкур ҳайдовчининг айтишига қараганда, шу кунгача бошқарган барча автоуловлар орасида ўзига энг маъқул топгани бу “Gentra” автомобили экан. Шу боисдан Нигора Абдуллаева яқин орада машинасини алмаштиришни ният қилиб қўйибди. 

2

Тошкент шаҳар Олмазор туманидан ташриф буюрган иқтисодчи Комила Шомансурова ҳам байрамона акциямизга ўзининг “Spark” автомобилида келди. Дастлаб машина компьютер диагностикасидан ўтказилганда арзимас камчилик аниқланди ва буни бартараф этиш учун шунчаки олд колодкаларини алмаштириш тавсия этилди. Шундан сўнг яна 3 босқичда машина техник кўрикдан ўтказилди. Сўнггида эса мижоз машинаси автомойка қилиниб, хушкайфият билан кузатиб қўйилди.

3

Навбатдаги мижозимиз Моҳира Аҳмедова Trade-In марказига қандай машинада ташриф буюрди деб ўйлайсиз? Албатта Spark! UzAuto Motors компанияси автомобилларининг ушбу модели кўп аёлларга манзур келганини яна бир бор гувоҳи бўлдик...

4

Шунингдек, навбатдаги мижозимиз Холида Курганбекова Nexia-3 автомобилида ташриф буюрди. Холидахон автоулов ҳеч қаерда ва ҳеч қачон эгасига ноқулайликлар туғдирмаганлигини айтиб ўтди. Шунга қарамай мижозимиз йўлда қулай ва хавфсиз ҳаракатланишлари учун Trade-In маркази ходимлари машинани компютер диагностикасидан ўтказиб, баъзи фойдали маслаҳатларини беришди.  Эртанги байрам билан табриклаб, очиқ чеҳра билан кузатиб қўйишди.

8 март “Ҳалқаро хотин қизлар куни”га бағишланган акциямизнинг қолган барча қатнашчилари ҳам марказимизнинг етакчи мутахассисларидан олган фойдали маслаҳатларига риоя қилган ҳолда йўлларда юқори ишонч билан машинани хавфсиз ва қулай бошқаришади деган умиддамиз!

Клара Аманова, нафақада. Тошкент вилояти Олмалиқ туманида истиқомат қилади

5

Наргиза Атаходжаева Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилади

6

Динара Юсупова, уй бекаси. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшайди

7

Элнора Турсунова Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшайди

8

Доимий анъанага кўра, баҳорнинг илк ҳафтаси мунис аёлларимизга бағишланди. Умид қиламизки, акция мобайнида Trade-In маркази томонидан кўрсатилган бепул хизматлар: компьютер диагностикаси, ғилдиракларни мослаштириш (развал), ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва автомойка аёлларимизга оз бўлсада фойдали ва яхши кайфият улаша олди.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз ва бетакрор аёллар! Акциямиз якунланган бўлса ҳам, UzAuto Motors билан баҳор ҳали давом этади!