Yangiliklar

«GM Uzbekistan» АЖ мижозлар истакларини инобатга олиб механика узатмали «Спарк» автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда
2018-09-06 19:53:36 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Аввалроқ «GM Uzbekistan» АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси қайта йўлга қўйилиши билан харидорлар томонидан келиб тушаётган аризалар инобатга олиниб, компания томонидан бозор талабларини қондириш мақсадида талабгир автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми оширилишини маълум қилганди. Мижозлар истаги ва бозорнинг ижобий тенденцияларини инобатга олиб, биз механика узатмали «Спарк» автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини 6223 дан 19993 донагача оширяпмиз.

Компания харидорларнинг талабларини қондириш ҳамда ариза ва таклифларга ижобий жавоб бериш, шунингдек қулай шартнома тузиш учун барча зарурий чораларни амалга оширади.

Сабрингиз учун миннатдормиз!