Axborot xabari

Асака автомобиль заводида ёнғин юз бергани ҳакидаги хабарларга РАДДИЯ
2019-10-26 09:50:12 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

Бугун тунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда Андижон вилоятидаги Асака автомобиль заводида ёнғин юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан компания қуйидагиларни маълум қилади:

Бугун тунги соат 1 ларда Андижон шаҳри Сой кўчасида жойлашган “Андижонмаш” корхонаси ҳудудида жойлашган текстиль корхонасининг том қисмида ёнғин юз берган. Ёнғин сабаблари бизга маълум эмас. 

Асака автомобиль заводи ҳудудида ҳеч қандай ёнғин юз бермаганини расман маълум қиламиз.