Yangiliklar

“АВТОСТАТ” БИЛАН ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2020-02-14 10:21:09 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент шаҳрида UzAuto Motors ҳамда Россиянинг “АВТОСТАТ” таҳлилий агентлиги раҳбарлари ва мутахаcсиcлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон автомобиль бозоридаги маълумотларни тизимлаштириш ва таҳлил қилиш, келгусида ишлаш стратегияси ҳамда бошқа тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Россияда дилерлик тармоғини кенгайтириш ҳамда  UzAuto Motors автомобилларини экспорт қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув давомида “АВТОСТАТ” таҳлилий агентлиги 13 йилдан ортиқ вақт давомида Россия ва чет элдаги 2000 дан зиёд компанияларнинг раҳбарлари ва етакчи мутахассисларига стратегик бизнес муаммоларини ҳал этишда ёрдам бериб келаётганини инобатга олган ҳолда, ушбу агентлик билан ҳамкорликни самарали натижаларга олиб келиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, тадбир сўнгида икки томон вакиллари ўзаро алоқаларни  мустаҳкамлаш ва маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олишди.

photo-2020-02-14-10-10-48

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram: @uzautomotorscom

Instagram: @uzautomotorsofficial

Facebook: fb.com/UzAutoMotorsOfficial

Websayt: www.uzautomotors.com