Yangiliklar

Баҳор UzAuto Motors билан
2020-02-28 15:44:07 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Февраль ҳам якунланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Демак баҳор кириб келмоқда. Барчамиз учун энг қувончли ва энг кутилган фасл. Барчамиз учун баҳор нафақат мулойим қуёш тафти ва дарахтлардаги биринчи куртаклар, уйқудан кейин табиатнинг ўзгариши, балки энг яхши байрамлар ҳамдир.

Улардан биринчиси - Халқаро хотин-қизлар куни. 8 март куни биз айниқса аёлларимиз, опа-сингилларимиз, оналаримиз ва яқинларимизга ўзгача эътибор кўрсатамиз, уларга гуллар ва совғалар улашамиз, яхши тилакларни изҳор этамиз, уларни ҳайрон қолдиришга ҳаракат қиламиз, севги ва ғамхўрлик кўрсатамиз.

Байрамнинг анъанасига амал қилган ҳолда, «UzAuto Motors» АЖ баҳор бошланиши ва Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган акция бошлангани ҳақида эълон қилади.

Баҳорнинг илк ҳафтасида, 2 дан 8 мартгача давом этадиган мазкур акцияда автомобилларининг техник ҳолатини текширишни истаган барча аёлларимиз иштирок этишлари мумкин.

Азиз аёллар!

Компьютер дастурлари ёрдамида диагностика стендларида бизнинг мутахассисларимиз сизнинг автомобилингизни барча техник параметрларини, жиҳозлар, тизимлар ва қисмларнинг ҳолатини текширадилар ва кейинги фойдаланиш бўйича тўғрисида маслаҳат берадилар. Бутун ҳафта давомида шунингдек автомобилингизни ювиш, ғилдиракларни мувозанатлаш (балансировка) ва ғилдиракларни мослаштириш (развал схождение) каби бепул хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

Акция ўтказилиш жойи Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси 61 уйда (Мўлжал: метро «Дўстлик-2») жойлашган TRADE-IN Маркази.

Ушбу акцияда иштирок этиш учун сиз 2 мартга қадар  бизнинг оддий шартларимизни бажаришингиз керак.

1. Компания саҳифасига обуна бўлинг: https://www.facebook.com/UzAutoMotorsOfficial/.

2. Telegram каналимизга обуна бўлинг: @uzautomotorscom

3. Instagram саҳифамизга обуна бўлинг: @uzautomotorsofficial

4. Ушбу постга «Ёқди» (Like) тугмасини босинг.

5. Изоҳларда аёл дўстларни белгиланг.

6. Ўзингизнинг саҳифангизда ушбу постни ҳамма учун очиқ ҳолатда бўлишинг.

Ғолиблар тасодифий сонлар генерацияси орқали аниқланади.

TRADE-IN марказига хуш келибсиз!

Биз сизга хизмат қилишдан ҳурсанд бўламиз!