Yangiliklar

GM Uzbekistan Tracker Premier AT автомобилига байрамона чегирма эълон қилади
2019-05-08 16:20:04 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan компанияси барча юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни ҳамда муқаддас Рамазон ойи билан қутлаб, Tracker Premier AT автомобилига 16 миллион сўм миқдорида байрамона чегирма эълон қилади.

Акция 8 майдан эътиборан республикамизнинг барча автосалонларида 100% олдиндан тўлов амалга оширилган автомобиллар учун жорий йилнинг 5 июнига қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Tracker моделини шунингдек 128 млн сўм дастлабки тўловни амалга оширган ҳолда 2 йил фоизсиз муддатли тўловга ҳам харид қилишингиз мумкин.

Мазкур чегирма акцияси муддатли тўловга харид қилинаётган автомобилларга амал қилмайди.

Компания байрамона кайфият ва харидингиз ёқимли бўлишини тилайди!