Yangiliklar

“NURAFSHON AVTOCENTR” ТОШКЕНТДА ЎЗ ФИЛИАЛИНИ ОЧДИ
2019-03-27 17:04:57 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, “Nurafshon Avtocentr” мультибренд автосалони Тошкент шаҳрида савдо шахобчасини очди. Энди ҳар бир харидор маҳаллий автосаноат корхоналари – “GM Uzbekistan”, “SamAvto”, “JV MAN Auto – Uzbekistan” ва “UzAuto”нинг сотувда мавжуд маҳсулотларини харид қилиш учун шартнома расмийлаштириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалон Нурафшон шаҳрида 2018 йилнинг 20 декабрь куни очилганди.

Харидорлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, автосалонда енгил автомобилларни лизинг ва кредитга олиш имконияти яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, харидорларига қўшимча чегирма дастурлари тақдим этиб борилади.

Биз билан бирга бўлинг!