Yangiliklar

Шошилинг, байрамона акциялар ўз ниҳоясига етмоқда!
2019-08-28 23:13:16 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси ҳамюртларимизга автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида тақдим этаётган бир қатор байрамона чегирмали акциялар ниҳоясига етаётганини эслатиб ўтади.

Бугунги кунда компания томонидан Malibu Turbo ҳамда Tracker Premier AT автомобилини харид қилиш истагида бўлган харидорларга Асака банк, InfinBank va Ўзавтосаноат-лизинг билан биргаликда имтиёзли шартларда автокредитлаш ҳамда лизингга харид қилиш бўйича акциялар жорий қилган бўлиб, мазкур акцияларнинг амал қилиш муддати 2019 йилнинг 31 август куни ўз ниҳоясига етади.

Бундан ташқари байрам муносабати билан компания Malibu Turbo ҳамда Tracker автомобилларига 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидорларга 25 миллион сўмгача чегирма тақдим этмоқда, мазкур чегирмали акция ушбу моделдаги автомобилларга бўлган талабнинг юқорилиги ва автомобиллар сони чегараланганлиги сабабли 2019 йилнинг 5 сентябрь куни якунланишини маълум қиламиз.

Автомобиллар сони чегараланган, орзиқиб кутган автомобилингизга фойдали шартларда харид қилишга улгуриб қолинг.

Байрамона кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!