Yangiliklar

UzAuto Motors минилган автомобилни савдода мавжуд янги автомобилга Trade-In дастури орқали дарҳол алмаштиришни таклиф қилади
2020-01-16 17:38:35 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Сиз эски автомобилингизни сотиб ўрнига дарҳол янгисига эга бўлишни истайсизми?
UzAuto Motors сотувда мавжуд бўлган автомобилларни Trade-In дастури орқали харид қилишни таклиф қилади.  Trade-In дастурига асосан сиз ўзингизнинг эски минилган автомобилингизни расмий дилерга топшириб, ўрнига янгисини олишингиз мумкин.
Бунинг учун эса янги машина билан эскисининг нархи ўртасидаги фарқни тўлаш кифоя.
Автомобилингизни янгисига алмаштириш тартиби:
*  Сиз автосалонда янги автомобилни танлайсиз.
*  Автосалон мутахассиси сизнинг автомобилингизни техник ҳолати ва ишлаб чиқарилган йили бўйича баҳолайди.
*  Автомобилингизни янгисига алмаштириш шартномасини имзолайсиз, бунда битимни нотариал тасдиқлашнинг ҳожати йўқ.
*  Янги машина нархи билан эскисининг нархи ўртасидаги фарқни тўлайсиз.
*  Янги автомобиль соҳибига айланасиз.
Бугун Trade-In дастури бўйича Tracker, Lacetti, Nexia-3, Spark, Cobalt ҳамда Malibu каби автомобилларнинг турли ранг ва комплектациялари мавжуд.


Минилган автомобилингиз билан келинг, ўрнига янгисини олиб кетинг.
Сизларни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Элбек кўчаси 61 манзилда жойлашган Trade-In Марказида кутамиз.
Trade-In дастури бўйича қўшимча маълумотларни олиш учун   +998781207077 рақамига қўнғироқ қилинг.