Yangiliklar

UzAuto Motors автомобилларини имконияти чекланган ҳайдовчилар учун жиҳозлашни бошлади
2020-01-15 22:29:39 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Мамлакатимизда имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ҳаётнинг турли соҳаларида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича фаол чоралар амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, UzAuto Motors компанияси имконияти чекланган, оёқларида нуқсони бўлган ҳайдовчиларга мослаштириш учун, қўл билан бошқариладиган махсус қурилма билан қайта жихозлашни бошлади. 

Қўлда бошқариш қурилмаси харидорнинг буюртмасига асосан Cobalt, Gentra ҳамда Spark русумли автомобилларга расмий дилерлик марказларида ўрнатилади. Қурилма Ўзбекистон давлат стандартлаштириш Агентлигининг барча талабларига жавоб беради.

Таянч-ҳаракат аъзоси функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган махсус мослама фақат тўлиқ қурилманинг зарурий элементлари билан жиҳозланган.

Ускунани ўрнатиш бўйича саволлар билан қуйидаги ваколатли дилерларга мурожаат қилиши мумкин:

Андижон "Автотеххизмат" 
"AS-Андижан Servis"
"Бобур" МЧЖ
"Асака-Автосавдо" МЧЖ
"Наманган-Автотеххизмат" МЧЖ
"Чуставтотеххизмат-Н" МЧЖ
"AS-Наманган Servis" ДК
"Наманган-Автосавдо" МЧЖ
"Автотеххизмат-Ф" МЧЖ
"Fergana Avtomarkaz" МЧЖ
"Kokand Auto Trade" МЧЖ
"Фергана-Моторс" МЧЖ
"Фаргона-Авто Савдо МЧЖ "
"Кукон-Автосавдо" МЧЖ
"AS-Фаргона SERVIS" ДК
"Rishton-Avtotexservis" МЧЖ
"Пойтахт-Автосавдо" МЧЖ
"Sergeli-Avtotexxizmat" МЧЖ
"Тошкент  ДЭУ" Марказ
"Учтепа автосавдо" МЧЖ
"Автотеххизмат" МЧЖ
"Ташкент Авто Марказ МЧЖ "
"Юнусобод автосавдо" МЧЖ
"Rohat-Avtotexservis" МЧЖ
"Driver's village Avtoservise" МЧЖ
"PIT STOP MOTORS" МЧЖ
"Ташвилоятавтотеххизмат" МЧЖ
"Чирчик-Автосавдо" МЧЖ
"Сирдарё Автотеххизмат" МЧЖ
"Oq Oltin-Agrotexservis MTP" МЧЖ
"Жиззахавтотеххизмат" МЧЖ
"Жиззах Моторс" МЧЖ
"Авто Бинокор Сервис" МЧЖ
"Самарканд-Автосавдо" МЧЖ
"Juma Avto Savdo" МЧЖ
"Бухоро автотеххизмат" МЧЖ
"Бухоро автосавдо" МЧЖ
"Ситора-Автосавдо" МЧЖ
"Гиждувон-Автотеххизмат" МЧЖ
"Навои-Автосавдо" МЧЖ
ДП "AS-Қашқадарё Servis"
"Хоразмавтотеххизмат" МЧЖ
"Хоразм автосавдо" МЧЖ
"ККавтотеххызмет" МЧЖ
"Нукус-Автосавдо" МЧЖ
"Beruniy-Agrotexservis MTP" МЧЖ
"Сурхондарё Автотеххизмат" МЧЖ
"Сурхон Автосавдо" МЧЖ

Маълумот учун, бугунги кунда дунёда бир миллиардга яқин имконияти чекланган инсонлар бор, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида улар қарийб 600 минг нафарни ташкил қилади. Кўпгина ногиронлар кундалик ҳаётда турли хил муаммоларга дуч келишмоқда, бу уларнинг жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаол иштирокига салбий таъсир қилади.

photo-2020-01-15-22-17-12

photo-2020-01-15-22-18-49

photo-2020-01-15-22-18-53