Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси огоҳлантиради!
2019-08-10 20:41:18 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar
Ҳурматли харидорлар!
Сизларга айни дамда расмий дилерларда савдода UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг барча ранг ва комплектацияларига шартномалар мавжудлигини маълум қиламиз. Агарда Сиз автомобиль хариди жараёнида у ёки бу моделдаги автомобиль учун шартнома йўқлиги, етказиб берилиш муддатининг узоқлиги каби важлар билан қўшимча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз UzAuto Motors команиясининг ишонч телефонларига 78 141-77-77 рақамлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Компания бу каби товламачилик ва бошқа коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш, автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида “Uzavtosavdo” мобиль иловасини ишга туширган. Агарда иловада зарур автомобиль йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади. Мазкур илова орқали харидор ўзи истаган автомобилнинг ранги ва русумини танлаб унга шартнома олиши мумкин. “Uzavtosavdo” иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш, ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб бориш имконини яратмоқда.
Огоҳ бўлинг!
Биз харидингиз ёқимли бўлишини истаймиз!