Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси Malibu Turbo ва Tracker автомобилларига байрамона чегирмалар тақдим этади
2019-08-21 05:07:32 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ҳурматли юртдошлар!

UzAuto Motors компанияси автомобиль харид қилиш истагида бўлган ҳамюртларимизни турли акция ва таклифлар билан ҳурсанд қилишда давом этади.

Эндиликда Malibu Turbo ҳамда Tracker Premier AT харид қилиш истагида бўлган харидорларда автомобилни байрамона чегирма асосида харид қилиш имконияти мавжуд.

Энг улуғ айёмимиз арафасида ташкил қилинган акция доирасида ушбу моделдаги автомобиллар учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидор 20 миллион сўмгача чегирмага эга бўлади.
 
Компания томонидан тақдим этилаётган чегирмали нархлар қуйидагича:

Malibu Turbo 2,0 — 302 млн. сўм ўрниги 282 млн. сўм
Malibu Turbo 1,5 —270 млн. сўм ўрнига 250 млн. сўм
Tracker Premier AT —  215 млн. сўм ўрнига 190 млн. сўм.

Чегирмалар 2019 йилнинг 21 августидан 10 сентябрига қадар амал қилади. Орзиқиб кутган автомобилингизни фойдали таклиф асосида харид қилишга улгуриб қолинг, автомобилларимиз сони чегараланган.

Сизларга байрамона харид тилаб қоламиз!

Компания харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратиш устида доимий ҳаракатда. Биз билан қолинг!