Yangiliklar

UzAuto Motors ҳисоб рақамига пул ўтказаётганда маълумотларни тўғри тўлдиринг!
2019-11-06 14:52:12 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ҳурматли харидорлар! 

Автомобиль учун тўлов амалга ошираётганда тижорат банки ходими томонидан UzAuto Motors ҳисоб рақамига пул маблағларини юборишда барча керакли маълумотларни тўғри тўлдирганлигига ишонч ҳосил қилинг. Квитанцияни тўғри тўлдириш намунаси қуйида кўрсатилган:

Тўлов деталларини тўлдириш қоидаларига қатъий риоя қилишингиз лозим. Агар тўлов деталлари нотўғри кўрсатилган тақдирда пул маблағларингиз UzAuto Motors ҳисоб рақамига ўтмаслигини инобатга олинг. 

Янги автомобиль учун тўловни ҳамда ҳар ойлик муддатли тўловни “Мунис” тўлов тизими асосида хизмат кўрсатувчи тижорат банкларининг кассаларида амалга оширишингиз мумкин. UzAuto Motors компанияси ушбу хизматни тақдим этаётган қуйидаги тижорат банклари билан бош келишувга эга.

Айтиш жоизки, бунда кўрсатган хизмати учун банк мижоздан комиссия ҳақи олмайди - 0%: 

1. АТБ “Асака банк”
2. АТБ “Капиталбанк”
3. ЎзР ТИФ Миллий банки 
4. АТИБ “Ипотека-банк”
5. АТБ “Микрокредитбанк”
6. АТБ “Asia Alliance bank”
7. АИТБ “Ипак йули банк”
8. ХАБ “Траст банк”
9. АТБ “Турон банк”
10. АТБ “Ҳамкорбанк”
11. АТБ “Универсал банк”
12. АТБ “SANOAT QURILISH BANK”

“МУНИС” тўлов тизими орқали тўловни амалга оширганда, тўлов мақсадидаги маълумотлар тўғри кўрсатилиб муаммолар бартараф қилинади.

Шунингдек, мижозлар PayMe, Click, AloqaPay каби мобил тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда ҳам уйларидан чиқмасдан фойдаланиш имкони мавжуд.

Тўлов квитанцияси ва топшириқномаси шаклини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.