Yangiliklar

“ЎЗАВТОСАНОАТ” КОРХОНАЛАРИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ!
2020-03-20 11:00:56 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Бутун дунёни қалқитган, тобора глобал тус олиб бораётган коронавирус мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Бироқ бундан ҳавотирга тушмаслик, энг муҳими ваҳимага берилмаслик керак. Сабаби ҳукуматимиз бунга қарши муносиб курашмоқда, барча керакли ва муҳим амалий ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, “Ўзавтосаноат” АЖ таркибидаги барча тармоқ корхоналарида ҳам коронавирусга қарши чора-тадбирлар аллақачон бошлаб юборилган.  

Хусусан, ҳар куни кириш эшиги олдида шифокорлар ҳар битта ходимнинг температурасини ўлчаб, уларга тиббий ниқоблар тарқатмоқда. Доимий эслатма сифатида қўл бериб кўришиш ва коронавирус касаллиги, унинг аломатлари ва олдини олиш чоралари ҳақидаги умумий маълумотлар ҳамда постерлар эшикларга ёпиштириб чиқилган. Шунингдек, ходимлар тез-тез қўлларини тозалашлари учун керакли жойларда антисептик воситалар ўрнатилган. 

 

 

Бундан ташқари офис ва хоналар тез-тез шамоллатиб турилиб, эшик тутқичлари дока билан қопланган ва ҳар 1 соатда хлор билан тозаланмоқда. Хоналар кунига 2-3 маротаба махсус сепгичлар билан дезинфикция қилиняпти. Қолаверса, ҳожатхона, коридор ва йўлаклар, ошхона, лифт ҳамда зиналар доимий тозаланиб, санитария-гигиеник талабларга тўла риоя этилмоқда. Ходимларга эса, бир жойда кўп тўпланмаслик, тиббий ниқобларни доим тақиб юриш, қўлларни тез-тез совунлаб ювиш кераклиги ва бошқа тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.  Умуман олганда, ходимларнинг соғлигини асраш, уларни вирусдан ҳимоя қилиш ва ишни тўғри ташкил этиш борасида барча зарур чоралар кўрилган.

 

 

 

 

 

 

 

Халқимиз бу қийин синовларни бирдамликда енгиб ўтишига ишонамиз!