Yangiliklar

Ҳиндистонлик мутахассислар Андижон вилояти аҳолисини бепул кўрикдан ўтказди
2018-02-05 23:53:21 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan компанияси ташаббуси билан ҳиндистонлик шифокорларнинг Андижоннинг Бўз ва Қўрғонтепа туманларига ташрифи ташкил этилди.

Уч кун давомида Ҳиндистоннинг етакчи онкологи Лалан Кумар ҳамда кардио-жарроҳи Вайсал Смивамлардан иборат шифокорлар гуруҳи мазкур туманларда ташкил этилган оилавий поликлиникаларда беморларни бепул кўрикдан ўтказди. Кўрик натижаларига кўра, хорижлик мутахассислар беморларга аниқланган касалликлар бўйича зарур муолажалар ва тавсияларини берди.

Компания келгусида мазкур поликлиникаларга хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг саломатлигини яхшилашни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур поликлиникалар ўтган йилнинг ноябрь ойида GM Uzbekistan компанияси томонидан капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилган эди. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уни малакали кадрлар, дори-дармон ва тиббий буюмлар таъминлашга компания жами 4,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган.