Yangiliklar

50 дан зиёд хорижий компания вакиллари UzAuto Motors корхонасига ташриф буюрди
2019-09-26 09:42:58 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Автомобилсозлик саноатида маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, шунингдек Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторлар билан яқин шериклик алоқаларини шакллантириш мақсадида 2019 йилнинг 24-26 сентябрь кунлари “Ўзавтосаноат” АЖ "Маҳаллийлаштириш форуми-2019" номли тадбирни ташкил қилди. 

Форумда, маҳаллий корхоналар билан бир қаторда, Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, АҚШ, Франция, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан 50 дан зиёд компаниялар қатнашмоқда, улар ичида: Faurecia (Франция), Autoglass Corp (Жанубий Корея), Yanfeng Adient (Хитой), Spark Minda (Ҳиндистон), Joyson Safety Systems (АҚШ) ва бошқа, автокомпонентлар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ҳам бор.

Тармоқ корхоналарининг янада ривожлантиришдаги стратегик мақсад саноат ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча жараёнларни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришдан иборат. Шу муносабат билан асосий эътибор автокомпонентлар ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган.

Форум доирасида иштирокчилар UzAuto Motors корхонасига ташриф буюриб, завод фаолияти билан танишдилар.