Yangiliklar

«Капиталбанк» UzAuto Motors автомобилларини харид қилиш учун онлайн-кредитлашни йўлга қўйди
2020-04-03 23:55:14 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

«Капиталбанк» автокредитни онлайн расмийлаштиришни таклиф қилади. Кредитни қуйидаги моделдаги автомобилларни харид қилиш учун олиш мумкин:⠀

1. Lacetti I позиция (Газ-балон жиҳозли)
2. Nexia III позиция
3. Spark III позиция
4. Malibu 1,5
5. Tracker MT ва AT
6. Trailblazer.

* Кредитнинг фоиз ставкаси автомобиль модели ҳамда бошланғич тўлов ҳажмидан келиб чиқиб — йиллик 18% ёки 23,99% ташкил қилади.
*  Кедит муддати – 3 йилгача.

Онлайн ариза қолдириш учун зарур ҳужжатлар:

1) ЎзР паспорти,
2) СТИР,
3) Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси.

Карантин билан боғлиқ вазият ҳамда даромад тўғрисида маълумотнома олишнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда «Капиталбанк» сизнинг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчангиздаги маълумотлардан келиб чиқиб зарур маълумотларни йиғиб олади.

Автомобиль харидини кейинга қолдирманг, avto.kapitalbank.uz сайтидаги зарур шаклни тўлдириб, ариза қолдиринг. Шундан сўнг банк ходимлари сиз билан боғланади ва кейинги қадамларингиз ҳақида кўрсатма беради.

Автомобилда ҳам хавфсизликда бўлинг!