Yangiliklar

UzAuto Motors’нинг барча автосалонлари харидорларга автомобилларни беришни бошлади
2019-12-28 05:41:23 Yangiliklar
UzAuto Motors’нинг барча автосалонлари харидорларга автомобилларни беришни бошлади

UzAuto Motors компанияси барча расмий дилерлик корхоналарида автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши якунига етгани ҳақида маълум қилади.

Барча автосалонлар автомобилларни харидорларга беришни қайта тиклади ва одатий тартибда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 82 та дилерлик корхоналари мавжуд бўлиб, уларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин: http://uzautomotors.com/dillers/cat/1

Биз билан қолганингиздан мамнунмиз!