Yangiliklar

ЎЗАВТОСАНОАТ COOPERATION LAB ТАРМОҚЛАРАРО КООПЕРАЦИОН ФОРУМГА ТАКЛИФ ЭТАДИ
2020-01-10 17:40:17 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ускуналар, бутловчи қисмлар, хом ашё ишлаб чиқарувчилар иштирокида ўтказилаётган Cooperation Lab кооперация форумига хуш келибсиз!

Форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад импортни қисқартириш, автомобилсозлик саноатида ҳам, бошқа тармоқларда ҳам маҳаллий хом ашё ва асосий материаллардан фойдаланишни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, шунингдек тармоқлараро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Тадбир потенциал ҳамкорларнинг очиқ мулоқоти, мунозара шаклида ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, маҳаллийлаштириш лойиҳалари ва «Ўзавтосаноат» корхоналари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўзда тутади.

УзАвто Маркет ҳудудидаги тармоқлараро кооперация форуми доирасида кўргазма павильони фаолият юритади, унда «Ўзавтосаноат» корхоналари ва бошқа компаниялар томонидан Ўзбекистон автомобиль бозорига олиб кириладиган бутловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар кўргазмали тарзда намойиш этилади. Ушбу маҳсулотлар Ўзбекистон ҳудудида, шу жумладан, ишлаб чиқариш корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш ҳажми ва йўналишини намойиш этиш учун тақдим этилади.

Форумда барча манфаатдор шахслар, тадбиркорлар ва Ўзавтосаноат корхоналари билан ҳамкорлик истагида бўлганлар қатнашишлари мумкин.

Форумда қатнашиш учун махсус шаклни тўлдириш ёки T.me/UzAutoPRbot Телеграм-боти ёрдамида рўйхатдан ўтиш мумкин.