Yangiliklar

UzAuto Motors корхонаси профилактика ишлари муносабати билан ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади
2019-08-08 09:48:59 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Тасдиқланган иш режасига мувофиқ, 2019 йилнинг 26 августидан бошлаб «UzAuto Motors» АЖ заводларида йиллик режали профилактика ишлари бошланади.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида технологик асосий ва ёрдамчи ускуналарни модернизация қилиш ҳамда коммунал хўжалиги ва муҳандислик- коммуникацион тармоқларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек корхоналарни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилади.

Шу ўринда  харидорларга тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши таминланишини қайд этамиз. Режалаштирилган профилактика ишлари олдиндан тузилган транспорт воситаларини етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди.

Автомобиль ишлаб чиқариш 2019 йилнинг 23 сентябридан бошланади.