Yangiliklar

БАЙРАМОНА АКЦИЯНИНГ 5 КУНИ
2020-03-06 23:02:24 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

     

      Бугун байрамона акция доирасида Trade-In марказига Captiva автомобилида биринчилардан бўлиб ташриф буюрган меҳмонимиз, таниқли бошловчи Нилуфар Сотиболдиева бўлди. Мижозимизни марказимиздаги етакчи мутахассис Айдер Мирзаев илиқ кутиб олди, шунингдек, малакали ходимлар томонидан компьютер диагностикаси ва бошқа шу каби 4 босқичда сифатли хизмат кўрсатилди. Нилуфар Сотиболдиева нафақат иқтидорли бошловчи, балки моҳир ҳайдовчилигига ҳам ишонч ҳосил қилдик. Сабаби унинг машинасида бирон-бир камчилик кўзга кўрингани йўқ. Бундай вазиятда ишчи ҳам мижоз ҳам ҳурсанд.

Бундан ташқари кун давомида акция бўйича келган аёлларнинг барчасига сифатли ва самарали хизмат кўрсатилди. Машинасида баъзи камчиликлар аниқланганда, ҳайдовчи билан келишув асосида ушбу нуқсонлар тузатиб берилди. Шунингдек, мутахассислар ҳар бир келган мижозга ўзларининг фойдали маслаҳатларини беришди.

Албатта, аксия давомида текширилган барча машиналар носозликлардан ҳоли эмас, бу келгусида автомобилнинг техник ҳолатини ёмонлаштириши ва автомобил эгалари учун муайян муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай машиналар техник хизмат кўрсатиш зонасига олиб борилиши зарур.  Марказимизга ташриф буюрган тошкентлик дастурчи Вера Тишинанинг Спарк автомобилида ҳудди шундай ҳолат кузатилган экан, яъни, машинасининг ғилдираклари мувозанатини бироз йўқотган экан. 

2

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида яшовчи тадбиркор Феруза Тохирова “Lacetti” русумли автомашинасини компютер диагностикасидан ўтказган пайтда баъзи жойларида носозлик аниқланди. Мутахассислар томонидан бу носозликлар бартараф этилди.

3

Моҳида Сатторова суғурта компаниясининг ходими, қисқа, 3 йиллик тажрибага эга ҳайдовчи. Авваллари у Matiz автомобилини бошқарган. Бироқ ҳозирда “Spark” автомобили унинг энг севимли машинаси. Марказимизда унинг автомобили 4 босқичда кўрикдан ўтказилди. Ташҳис натижаларига кўра, автомобилнинг техник ҳолати яхши экан. Мутахассислар унга оқ йўл тилаб, яқинлашиб келаётган байрам билан табриклашди. 

4

Maxima радиосида бош муҳаррир сифатида фаолият олиб бораётган Альфия Загрутдинова Trade-In марказида бўлиб ўтаётган байрамона акцияга ташриф буюрди. Унинг 8 йилдан буён хизмат қилаётган Спарк автомобилида хеч қандай камчилик чиқмади. Машинани ювиш жараёнига келганда, мижозимиз вақтдан унумли фойдаланган ҳолда, марказнинг энг зўр мутахассисларидан бири Шерзод Жумаев билан чиройлик суҳбат ўтказди.

5

Бугунги мижозлар Trade-In марказининг кўплаб имкониятларидан фойдаланишди ва ушбу хизматларда мамнун бўлиб кетишди. Улар орасида қуйидагилар ҳам ўрин олган. 

Абдиева Муҳаббат, шифокор. Тошкент шаҳар Сергели туманида яшайди

7

Дилфуза Шарофутдинова, тадбиркор. Тошкент шаҳар Бектемир туманида истиқомат қилади

6

Эслатиб ўтамиз, эртага акциямиз ўз ниҳоясига етади. Акция шартларини бажарган ва биз билан боғланиб рўйхатдан ўтган аёлларни Trade-In марказида кутиб қоламиз.