Yangiliklar

Биринчи қўлдан автомобиль фаралари ва фонарлари – улгуржи харидорлар учун ноёб таклиф!!!
2020-10-02 12:40:58 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

“UzAuto Motors” АЖ компанияси “УзЧасис” МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган полимер материалдан автомобиль фаралари ва фонарларининг улгуржи харидорлари учун махсус дастурни жорий этади. 

Қуйидаги суммада олдиндан тўловни амалга оширган харидорлар учун:

1) 5 млрд.дан 10 млрд. сўмгача – буюртманинг умумий қийматидан 10% чегирма;
2)10 млрд. сўм ва ундан юқори – 20% чегирма тақдим этилади.

“УзЧасис” компанияси маҳсулотини улгуржи партияда харид қилиш учун буюртмаларни “UzAuto Motors” агентлари қабул қилади. Бу товарлар етказиб берилиши муддатини қисқартиришга ёрдам беради ва маҳсулотларни воситачиларсиз, “биринчи қўл”дан харид қилиш имкониятини яратади.

Дастурнинг асосий афзалликлари:

молиявий фойда;
воситачиларнинг узун занжири йўқлиги;
нарх шаклланиши шаффофлиги ва ягона нарх сиёсати;
масофадан буюртириш имконияти;
буюртмани қайта ишлаш тезкорлиги;
маҳсулотга кафолат.

Маҳсулот улгуржи буюртмалари бўйича барча саволлар билан қуйидаги контактлар орқали савдо агентларига мурожаат қилинг:

 +99878-140-55-40 #1684
 +99878-140-55-40 #1648
 +99878-140-55-40 #1660
 +99878-140-55-40 #1628
 +99878-140-55-40 #1618