Yangiliklar

Янги автомобилни UzAuto Motors дилерлик корхоналарида давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин
2020-04-11 21:44:20 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Жорий йилнинг 6 апрелидан ушбу масканларда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўлинмалари ходимлари фаолияти ташкил этилди.

Бошқа дилерлик автосалонларидан автомобиль харид қилган харидорлар ҳам ушбу 29 та дилерлик корхоналарида автомобилларини рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

‼️6 апрелдан бошлаб расмий дилерлар томонидан сотиб олинган автотранспорт воситаларини 10 кун ичида рўйхатдан ўтказмаган транспорт воситалари эгалари Ўзбекстон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг белгиланган моддаларига асосан жавобгаликка тортилади.

!!!!Бунда автомобилни харид қилиш, уни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек уйга етказиб беришгача бўлган жараён дилерлар кўмагида амалга оширилади.

Янги автотранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин бўлган дилерлик корхонлари рўйхати:

"BOBUR TRANS LOGISTIK" (Хоразм вилояти)

ФАРҒОНА "АВТОТЕХХИЗМАТ-Ф" (Фарғона вилояти)

"КОКАНД АВТО ТРЕЙД" (Фарғона вилояти)

NURAFSHON AVTOCENTR (Тошкент вилояти)

"СИРДАРЁ АВТОТЕХХИЗМАТ" (Сирдарё вилояти)

"ОҚ ОЛТИН АВТОТЕХСЕРВИС" (Сирдарё вилояти)

"СУРХОНДАРЁ АВТОТЕХХИЗМАТ" (Сурхондарё вилояти)

"СУРХОН АВТОСАВДО" (Сурхондарё вилояти)

"САМАРҚАНД АВТОТЕХХИЗМАТ" (Самарқанд вилояти)

"АВТО БИНОКОР СЕРВИС" (Самарқанд вилояти)

"QARAQALPAQAVTOTEXXIZMET" (Қорақалпоғистон Республикаси)

"BERUNIY AVTOSAVDO SERVIS" (Қорақалпоғистон Республикаси)

"ЧУСТ-АВТОТЕХХИЗМАТ-Н" (Наманган вилояти)

"AUTO CAR PART" (Наманган вилояти)

"НАВОИЙ АВТОТЕХХИЗМАТ" (Навоий вилояти)

"НАВОИЙ-АВТОСАВДО" (Навоий вилояти)

"AS-КАШКАДАРЬЯ SERVIS" (Қашқадарё вилояти)

"QASHQADARYO AVTOTEXXIZMAT" (Қашқадарё вилояти)

"ЖИЗЗАХАВТОТЕХХИЗМАТ" (Жиззах вилояти)

"Жиззах-Автосавдо" (Жиззах вилояти)

"ЎЗАВТОТЕХХИЗМАТ" (Тошкент шаҳри)

"СЕРГЕЛИ-АВТОТЕХХИЗМАТ" (Тошкент шаҳри)

TRADE-IN CENTR (Тошкент шаҳри)

"БУХОРОАВТОТЕХХИЗМАТ" (Бухоро вилояти)

"VOBKENT AVTOTEXXIZMAT" (Бухоро вилояти)

"АНДИЖАН АВТОТЕХХИЗМАТ" (Андижон вилояти)

"AS-АНДИЖАН SERVIS" (Андижон вилояти)