Yangiliklar

Ўзбекистонда янгиланган Chevrolet Captiva автомобилининг премьераси.
2017-10-03 16:59:07 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Тошкент, 6 сентябр. Бугун Узбекистан пойтахти Тошкент шаҳрида янгиланган Chevrolet Captiva автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди, унинг расмий сотилиши жорий йил сентябрь ойида бошланади. Тақдимот Республика Ҳуқуматининг вакиллари, «Ўзавтосаноат» АК раҳбарияти, «General Motors» компанияси ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида ўтди.

Модель янги спорт дизайни билан, юқорироқ жиҳозлаш даражаси билан, янги двигатели ва узатмалар қутиси билан ажралиб туради. Автомобилнинг олдинги қисмида ташқи ўзгаришлар амалга оширилган. Chevrolet Captiva янги асосий ёритиш фаралари блокига эга бўлди, бампер анча ўзгариб қолди, унга ички ўрнатилган туманга қарши фараларнинг шакли ҳам ўзгарган, шу сабабли кроссовер кўпроқ спортга мойил шаклига эга бўлди. Ички ва ташқи кўриниши дизайнининг умумий услубиёти майда жиҳатларгача текшириб ишлаб чиқилган. Дизайнерлар таралган ҳаворанг ёруғлик ва асбоблар панелининг эгилган шакли каби стилистик элементлардан фойдаланган.

Янги Captiva моделининг интерьери ўзининг кенг салони, ҳамда майда буюмларни сақлаш учун кўп сонли бўлимлари туфайли ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам қулай жойлашишига имкон беради. Иккинчи ва учинчи қаторидаги 60 на 40 нисбатдаги очиб тахланадиган ўриндиқлар туфайли  Captiva моделининг кишиларни ташиш учун мўлжалланган кенг етти ўринли автомобилдан юкларни ташиш учун мўлжалланган катта сиғимли машинага айланиши осон бўлади. Автомобилнинг бутланишига парктроник, CD/MP3-плеер, Bluetooth, етти дюймли навигация сенсорли экрани, аварияли стоп-сигнал ва рулдаги иқлим бошқаришнинг HVAC-пульти киради.

Chevrolet Captiva ичида тўлиқ юритгичнинг янги тизими фойдаланилади. Нормал йўл шароитида кўпроқ вақт давомида бутун қувват олдинги кўприкка узатилади, орқа кўприкнинг юритгичи эса фақат арур бўлганда, масалан, сирпанчиқ йўлларда ёки кўтарилиш жойида ҳаракатланиш бошида электр бошқариладиган муфтанинг ёрдамида автоматик тарзда уланади.

Пассив хавфсизлик тизимлари таркибида олтита хавфсизлик ёстиқчалари бор: ҳайдовчи ва олдинги йўловчи учун одида ва ён томонида, шунингдек ён ўриндиқларни эгаллаган пуфланадиган пардалар.

Аввалги Captiva модели 5-босқичли автоматик трансмиссия ва 230 от кучини берувчи 3,2 л ҳажмидаги двигатель билан жиҳозланган эди, янгиланган модели эса 6-босқичли автоматик узатмалар қутиси, 258 от кучи қуввати бўлган янги 3-литрли моторга эга бўлади. Янги АУЎҚ автомобилнинг техник хусусиятлари ва унинг тежамкорлиги ўртасидаги нисбатни оптималлаштириш учун, кенг диапазон билан ишлаб чиқилган. Биринчи узатма динамик старт учун мўлжалланан бўлса, олтинчи узатма эса максимал тезликда айланиш даражасини камайтиришга мўлжалланган, чунки бу ёнилғини тежаш имконини беради.