Yangiliklar

GM Uzbekistan Янги йил арафасида "Cobalt" LS M/T автомобили учун 4 000 000 сўм чегирмали акция эълон қилади
2018-12-20 01:14:51 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

GM Uzbekistan АЖ барчангизни кириб келаётган Янги 2019 йил билан муборакбод этади ҳамда 20 дан 22 декабргача республикамизнинг барча автосалонларида “Cobalt” LS M/T (1-позиция) автомобилини харид қилиш истагида бўлганлар учун махсус Янги йил акциясини эълон қилади.

Акция давомида ушбу автомобиль учун 100% тўлов амалга оширган ҳар бир харидор 4 000 000 сўм чегирмага эга бўлади. Акцияга жами 100 дона автомобиль ажратилди.

Республикамиздаги дилерлик корхоналари ҳамда шартномалар тузиш учун мавжуд автомобиллар рўйхати билан GM Uzbekistan расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Ёқимли харид ва байрамона кайфият тилаймиз!