Yangiliklar

InfinBANK UzAuto Motors автомобилларини кредитлаш муддатини узайтиради
2019-10-31 06:30:53 Yangiliklar
InfinBANK UzAuto Motors автомобилларини кредитлаш муддатини узайтиради

InfinBANK UzAuto Motors автомобилларига кредитлар тақдим этиш муддатини 2019 йилнинг 15 ноябрига қадар узайтираётгани ҳақида маълум қиламиз.
Автокредитлар 36 ой муддатга йиллик 23,99% устама билан COBALT (4 поз. А/Т), LACETTI, TRACKER ҳамда MALIBU автомобилларига тақдим этилади. Дастлабки тўланадиган бадал автомобилнинг 25% ташкил қилади.
Бунинг учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
- кредит олувчининг паспорти,
- кредит олиш тўғрисида ариза, 
- даромад тўғрисида маълумотнома(охирги 6 ойлик тушумлар), 
- автомобиль етказиб бериш шартномаси.
Батафсил маълумотларни +99871 202 50 60 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Шартномалар сони чегараланган, кредитлаш тўхтатилгани ҳақида қўшимча равишда хабардор қилинади.