Yangiliklar
Тасдиқланган ишлар режасига мувофиқ, 2017 йил 22 август кунидан «GM Ўзбекистон» АЖнинг Асака шаҳридаги заводида йиллик режали профилактика ишларини амалга ошириш бошланади.
Ушбу тадбирлар доирасида асосий ва ёрдамчи технологик жиҳоз-ускуналарни ва турли жиҳозларни, коммунал хўжалик, муҳандислик-коммуникация тармоқларини профилактик кўрикдан ўтказиш ва техник хизмат кўрсатиш ўтказилади, ҳамда корхонани куз-қиш даврига тайёрлаш доирасида режалик таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, «GM Ўзбекистон» АЖ нинг тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартномавий мажбуриятлари ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмида бажарилади. Режали профилактика ишларининг ўтказилиши аввал контрактланган автомобилларни етказиб бериш жадвалларига таъсир кўрсатмайди.
Автомобилларни ишлаб чиқариш 2017 йил 11 сентябрдан бошлаб тикланади.
Jamoatchilik bilan aloqalar xizmati.
АО «GM Uzbekistan»