Yangiliklar

Автомобиль учун тўловни масофадан КОМИССИЯСИЗ амалга оширинг!
2020-04-09 15:35:49 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ҳурматли харидорлар! 

UzAuto Motors компанияси карантин даврида автомобиль учун тўловни масофадан амалга оширишни тавсия қилади.

Комиссиясиз тўловни ТИФ Миллий банкнинг «Milliy» тўлов тизими ёрдамида комиссиясиз амалга оширишингиз мумкин. «Milliy» тўлов тизими орқали тўлов амалга оширилганда харидордан комиссия олинмайди — 0%‼️.  

Бунинг учун ушбу тизимнинг иловасини гаджетингизга юклаб олишингиз кифоя.

Шунингдек харидорлар тўловни “Мунис” тўлов тизими асосида хизмат кўрсатувчи тижорат банклар орқали амалга оширганда мижоздан комиссия ҳақи олинмайди – 0%.

«Milliy» ҳамда «Мунис» тўлов тизими орқали амалга оширганда маблағингиз саноқли сонияларда компания ҳисобига тушишига ишончингиз комил бўлиши мумкин.

Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг #уйда_қолинг