Yangiliklar

Халқаро саноат ярмаркасида ва кооперацион биржада иштирок этиш
2017-04-26 15:10:22 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли «2017 йилда Халқаро саноат ярмаркасини ва кооперацион биржани ўтказишни ташкил этиш чоралари тўғрисида» Қарорига мувофиқ, 2017 йил 3 майдан 5 майгача даврда Тошкент шаҳридаги «НВК Ўзэкспомарказ» АЖ да соҳавий саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси ташкил этилади. «Ўзавтосаноат» АК нинг корхоналарини, шу жумладан «Дженерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ни 3-павильон ҳудудида жойлаштириш режалаштирилади.

Шу билан бирга, ахборот тариқасида қуйидагиларни эълон қиламиз, 3 май куни соат 15:30 да «Дженерал Моторс Ўзбекистон» АЖ томонидан товарлар ва хизматларнинг эҳтимолий маҳаллий ишлаб чиқарувчилари билан маҳаллийлаштириш таомилларини тушунтириш бўйича анжуман ташкил этилади. Ушбу анжуман доирасида, юқоридаги мавзу бўйича тақдимотни ташкил этиш ва кейинги эҳтимолий ишлаб чиқарувчилар билан мулоқот режалаштирилади.

Баён этилганларни ҳисобга олиб, Ўзбекистоннинг ишлаб чиқарувчи корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида, Сизни юқоридаги тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз.