Yangiliklar

UzAuto Motors тавсия қилади: газ балон ускуналарни расмий дилeрларда ўрнатинг!
2020-03-20 10:55:40 Yangiliklar
 
                          Yangiliklar

UzAuto Motors компанияси турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида газ балон ускуналарни расмий дилерлик марказларида ўрнатишни тавсия қилади.

Дилерлик марказларида газ балон ускуналарини ўрнатиш кафолат муддати давомида хизмат кўрсатишда сизнинг хавфсизлигингизни таъминлайди.

Газ баллон ускунасининг сифати ва хавфсизлиги таъминотчи GENERAL MOTORS томонидан тавсия этилган Италиянинг LANDIRENZO компанияси томонидан таъминланади.

ГБУдан фойдаланганда сизнинг хавфсизлигингиз тўрт асосий омилга боғлиқ:

1. Ихтисослашган монтажчилар ва техник ходимлар: LANDIRENZO ускуналарини ўрнатадиган барча ходимлар газ ускуналарини ўрнатиш бўйича ўқув курсларидан ўтган.

2. LANDIRENZO юқори сифатли ускуналари автомобиль саноатига ихтисослашган ISO сифат стандарт сертификатларига эга.

3. Юқори сифатли газбаллон ускунаси. 

4. Ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш имконияти.

UzAuto Motors компаниясининг сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш дирекцияси огоҳлантиради: арзонроқ ускунада танловингизни тўхтатиб, кутилмаган бахтсиз ҳодисаларга дуч келманг.

Сизнинг ҳаётингиз бебаҳо, унда тежамкорлик қилманг!