Axborot xabari

Автомобилда ўзингизни коронавирусдан ҳимоя қилинг!
2020-03-20 10:53:26 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

Шахсий транспорт - бу эпидемиологик вазиятда вирусни юқтириш хавфини минималлаштиришнинг афзал усулларидан биридир. Гарчи бу вирусдан юз фоиз ҳимоя кафолатини бермаса ҳам унда атрофдагилар билан бевосита мулоқотни чеклаш имкони мавжуд. 

Бироқ айрим ҳайдовчилар борки, уларнинг автомобилларидан кун давомида кўплаб инсонлар фойдаланадилар — бу такси хизмати кўрсатувчилардир.

* Йўлга отланишдан олдин, ҳайдовчи йўлда ушлаши мумкин бўлган барча юзалар ва бошқарув воситаларини антибактериал воситалар билан яхшилаб артиб чиқиши лозим. Вақти-вақти билан ташқи эшик ушлагичларни артиб қўйинг. 

* Қоғоз пуллар билан муомала қилишдан сақланинг — улар энг хавфли инфекция тарқатувчилардир. Коронавируснинг тарқалиши пайтида нақд тўловларни унутиш мақсадга мувофиқ. Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида, тўхташ жойларида, автоуловларни ювиш хизматларида, эҳтиёт қисмларини сотиб олишда ҳам нақдсиз тўлов усулларидан фойдаланинг.

* Автомобиль ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳудуди чекланган жойда бирга бўлишидир. Агар ичкарида кимдир касал бўлса, унда бошқалар учун хавф максималдир. Шу сабабли, ҳаво турғунлигини олдини олиб, транспорт воситасининг ички қисмини доимий равишда шамоллатиш жуда муҳимдир. Бугунги кунда об-ҳаво дераза очилган ҳолда миниш имконини беради.

* Йўловчилар учун ҳар эҳтимолга қарши тиббий ниқоб тақиб олган маъқул. 

Сиз яқинларингизга кераксиз, огоҳ бўлинг!