Axborot xabari
Бугун айрим интернет манбаларда GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Дамас” русумли автомобилнинг айрим деталларини олиб ташланаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.
Компания тарқалган ушбу хабарларни тасдиқламайди ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади.
Cотувдаги автомобиллар тўғрисидаги барча маълумотлар ва ўзгаришлар GM Uzbekistan АЖ расмий сайти, ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинади.