Axborot xabari

Расмий хабарнома
2018-06-06 19:56:25 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

2018 йил 17 майдан «GM Uzbekistan» АЖнинг мунтазам фаолият юритувчи кўргазма зали ўз ишини бошлади. Унда компания томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг барча моделларини импорт қилинувчи бутловчи қисмлари намойиш қилинади. 
Залга ташриф буюрувчи меҳмонлар маҳаллий корхоналар ўзлаштириши учун таклиф қилинган бутловчи қисмлар билан танишиш ва маҳаллийлаштириш жараёнини ташкиллаштиришга боғлиқ бўлган юқори малакали мутахассислардан маслаҳат олиш имконига эга бўладилар.
Кўргазма зали жойлашган манзил: Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчаси, 122 уй, Савдо – саноат палатаси, 2-қават.
Иш тартиби: Душанба-Жума  соат 8-00 дан 17-00 гача