Axborot xabari
Автомобилларни сотиш тизимида шаффофликни таъминлаш бўйича ишларни кучайтиришга бағишланган Тошкент шаҳридаги 2017 йил 4 август кунидаги мажлиснинг якунлари бўйича Коммюнике.
Аввал эълон қилинган коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя қилишни таъминлаш ва сотиш тизимини такомилаштириш чоралари тўғрисидаги ахборот хабарига қўшимча, шуни маълум қиламизки, жорий йилнинг 4 август кунида «Ўзавтосаноат» АЖ да дилерлик корхоналарининг рҳаҳбарлари билан кенгайтирилган мажлис ўтказилган. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг вакиллари иштирок этган.
Мажлис якунларига кўра ишчи гуруҳ тузилган, унга сотиш тизимини такомилаштириш ишларини янада кучайтириш, жумладан дилерлик корхоналарининг техник таъминланганлиги даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ишга жорий қилиш, автомобилларнинг савдо тизими шаффофлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларини давом эттириш йўли билан кучайтириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Ташкилий чоралар тўплами доирасида шунингдек дилерлик корхоналари ходимларининг аттестациясини ўтказиш, ходимларнинг кадрлар таркибини, биринчи навбатда, автомобилларни якуний истеъмолчига сотиш уларнинг бевосита вазифаларига кирадиган ходимларни қайта кўриб чиқиш ва уни кучайтириш режалаштирилади.
Служба по связям с общественностью
АО «GM Uzbekistan»
www.gmuzbekistan.uz
gmuzbekistan@uzgm.uz
www.facebook.com/gmuzbekistanofficial