Axborot xabari
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26-йиллиги муносабати билан автомобилнинг янги моделини ишлаб чиқариш бошланиши ҳақидаги, айрим ОАВ лар томонидан кўпайтирилаётган хабарлар туфайли, «GM Uzbekistan» АЖ расмий тартибда ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, ва жорий йилнинг 5 июл кунида босма ва электрон ОАВ ларнинг вакиллари учун ўтказилган пресс-тур давомида тақдим этилган ахборотнинг бузиб талқин этилиши эканлигини билдиради.
Ушбу тадбир давомида компания раҳбарияти томонидан моделлар қаторини янгилаш доирасида автомобилларнинг янги моделларини ўзлаштириш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида билдирилган. Бунда шундай лойиҳаларни амалга оширишнинг муайян муддатлари маркетинг тадқиқотлари якунланиши, техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш ва бошқа кўрсаткичларни белгиланган тартибда келишиб олиш давомида аниқроқ кўрсатилиши таъкидланган эди.
Биз такроран ОАВ вакиллари билан очиқ ва конструктив мулоқотга тайёрлигимиз ҳақида билдирамиз, бунда журналистлар этикасининг касбий қоидаларига риоя қилишни ҳамда янгилик ва таҳлилий материалларни тайёрлашда расмий ва объектив ахборотдан фойдаланишни сўраймиз. Бундай ёндашув бизнинг соҳамизда содир бўлаётган жараёнларни ёритишда бузиб кўрсатилган ахборотни тарқатишга йўл қўймасликка имкон беради, деб ўйлаймиз.
Ҳар қандай масалалар пайдо бўлганда ёки қўшимча ахборотни олиш зарур бўлганда, бизга бевосита мурожаат қилишни сўраймиз.
Jamoatchilik bilan aloqalar xizmati.
АО «GM Uzbekistan»
www.gmuzbekistan.uz
pr@uzgm.uz
www.facebook.com/gmuzbekistanofficial