Axborot xabari

GM Uzbekistan нинг расмий хабари
2017-06-29 13:07:17 Axborot xabari
 
                          Axborot xabari

Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва истеъмолчиларнинг диққатига!

Охирги кунларда электрон ОАВ ларда GM Uzbekistan фаолиятига тегишли бўлган, шу жумладан автомобилларни сотиш тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида бир қатор материаллар нашр этилган.

Биз ОАВ вакилларининг охирги пайтда соҳамизда бўлиб ўтаётган жараёнларни ёритишга танқидий, энг асосийси, таҳлилий ёндашувини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз, ва бизнинг очиқ ва конструктив мулоқотга тайёрлигимизни таъкидлаймиз.

Шу муносабатда, бундай мақолаларда ва хабарларда кўтариладиган энг долзарб масалаларга аниқлик қиритмоқчимиз.

1. Нархларнинг эркин алмаштириладиган валютага боғланиши иқтисодий фаолият субъектлари томонидан кенг қўлланадиган амалиёт бўлиб, кўпчилик учун янгилик бўлмайди. Масалан, миллий авиакомпания, мобил алоқа операторлари, интернет-провайдерлар, туристик агентликлар ўз товарлари ва хизматлари учун нархларни эркин алмаштириладиган валютада – АҚШ долларларида ёки Евро валютасида белгилайди. Тўлов Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.

Бунда шуни қайд этиш лозимки, дастлабки тўловнинг минимал миқдорини (85%) тўлашда валюта курсининг ўзгаришлари қолган тўлов қисмига таъсир этмайди, у шартноманинг тузилиши санасига белгиланган круси бўйича тўланади, яъни автомобилнинг нархи ўзгармайди.

2. Автомобилнинг нархлари биринчи навбатда ишлаб чиқариш таннархига киритилган харажатлар, давр харажатлари, молиявий фаолият харажатлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар харажатларидан, ҳамда автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг минимал рентабеллигининг келишилган даражасидан ташкил топади  .

Нархларни асослаш учун қабул қилинадиган автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1999 йилдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган Маҳсулотни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби тўғрисида, ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом, ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар фойдаланилади.

Бундан ташқари, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан, «GM Ўзбекистон» АЖ нинг монополист сифатида фаолияти устидан назорат, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ нархларни шакллантириш тартибига риоя қилиш ва автомобиллар нархларининг келишилган даражаси қўлланиши устидан назорат амалга оширилади.

3. Автомобилсозлик – катта молиявий ва вақт харажатларини, техник салоҳият ва бошқа ресурсларнинг мавжуд бўлишини талаб қилувчи кўп қиррали жараёндир. Жаҳон даражасидаги автомобиль ишлаб чиқарувчиларниг амалиёти шуни кўрсатадики, тайёр маҳсулотни яратиш учун, яъни хом ашёни етказиб беришдан автомобилни ишлаб чиқаришгача, ўртача 3 ойдан 6 ойгача вақт кетади. Вазиятимизнигн ўзига хослиги шундан иборатки, Ўзбекистон асосий денгиз йўналишларидан анча узоқда жойлашган давлатларга киради. Ўзбекистон автомобиль саноати жаҳон автомобиль саноатининг ажралмас қисмига айланиб улгурган, ҳозирги пайтда керакли хом ашё ва бутловчи деталларнинг маълум қисми деярли барча қитъаларда жойлашган 20 тадан ортиқ давлатлардан келтирилади, чунончи, Жанубий Корея, АҚШ, Германия, Италия, Мексика, Бразилия, Россия, Польша ва бошқа кўпгина давлатлар.

Тайёр автомобилларни етказиб бериш муддатлари ушбу омиллардан келиб чиқиб, белгиланади, ва ҳозирги пайтда улар ўртача 3 ойни ташкил этади. Бунда, GM Uzbekistan ишлаб чиқариш жараёнлари ва меъёрларини, логистик таркибий қисмини ва ҳоказоларни ҳисобга олиб, автомобилларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш чораларини кўради, шу муносабатда автомобилларни ишлаб чиқаришнинг икки ойлик ҳажми контрактация қилинади.

Албатта, бир неча ойга етадиган бутловчи деталларнинг маълум ҳажмини етказиб бериш ва корхонанинг омборларида сақлаш мумкин. Лекин бу катта молиявий маблағларнинг музлатилишига ва автомобилнинг таннархи қимматлашувига олиб келади. Айрим ҳолларда сақланадиган материалларнинг бузилиши ва сифатининг ёмонлашиши хавфи ҳам бўлади.

Бундай салбий омилларга йўл қўймаслик, молияий харажатларни камайтириш ва автомобилнинг таннархини меъёрий даражада таъминлаш мақсадида, компания омборларида ишлаб чиқариш режасини таъминлаш учун хом ашё ва бутловчи деталларнинг минимал зарур бўлган (ойлик) ҳажми сақланади.

Автомобилларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш мақсадида бир ой асосида янги контрактация тизими жорий қилинган, натижада серияли автомобилларни етказиб беришнинг максимал муддати белгиланган, у 60 иш кунини ташкил этади («Каптива», «Малибу», «Орландо» моделлари бўйича етказиб бериш муддатлари 90 иш кунини ташкил этади). Бундай контрактация тизимини жорий этишнинг асосий мақсадларидан бири контрактация қилинган автомобиллар етказиб берилиши кўп ой давомида кутиш ва автомобиллар нархи ўзгаришида қўшимча тўловларни амалга ошириш лозимлиги туфайли истеъмолчиларнинг норозилиги юзага келишига йўл қўймаслик, ҳамда айрим шахслар юз берган вазиятдан ғаразли ниятларда спекулятив фойдаланишига йўл қўймаслик ҳисобланади.

4. Автомобиль маҳсулотини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш автомобиль таннархининг камайишида катта ўрин тутади. Шу сабабли ушбу соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилади, ва ҳар йили маҳаллийлаштириш даражаси оширилади.

Бугунги кунда маҳаллийлаштириш дастури доирасида автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 160 дан ортиқ корхоналар тузилган ва ўз фаолиятини амалга оширади. Натижада, баъзи моделлар бўйича маҳаллийлаштириш даражаси 70-75% га етган.

Шу билан бирга, бутловчи қисмларнинг айрим турларини самарали маҳаллийлаштириш камида 500 минг автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажмига етгандагина мумкин бўлади. Шу сабабли, алюминий, полимерлар, қуйма агрегатлар, цилиндрларнинг блоклари, трансмиссия, узатмаларни ўтказиш қутиси, борт компьютерлари каби хом ашё ва бутловчи материалларнинг айрим турлари ҳозирги пайтда чет элдан импорт қилинади.

Ушбу, ва бошқа масалаларни батафсилроқ ёритиш мақсадида GM Uzbekistan томонидан ОАВ вакиллари учун ишлаб чиқариш майдончаларига ташриф буюрган ҳолда пресс-тур ўтказилиши режалаштирилади. Ушбу тадбир давомида журналистлар нафақат ишлаб чиқариш жараёнлари билан, балки автомобилларни сотиш соҳасида янги ташаббуслар билан танишиши, ҳамда улар кўтарган саволларга тўлиқ қамровли жавобларни олиши мумкин бўлади. Ушбу тадбир жорий куни 5 июль куни Асака автомобиль заводида ўтказилади, унинг натижалари кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

Jamoatchilik bilan aloqalar xizmati.

АО «GM Uzbekistan»

www.gmuzbekistan.uz
gmuzbekistan@uzgm.uz
www.facebook.com/gmuzbekistanofficial